Шоҳруҳхон “Мени сев” картинаси учун саундтрек куйлади
Эстрадамизнинг порлоқ юлдузи Шоҳруҳхон янги йилни қизғин ижод билан бошлади. Айни дамда навбатдаги альбомини ёзиш билан бирга, янги тароналар ҳамда видеоклиплар премьераси кетма-кетлигига ҳам старт берди. Унинг “Яхши кўраман” деб номланган қўшиғи Шерзод Умаров режиссёрлигидаги “Мени сев” фильми учун саундтрек сифатида танлаб олинди.
Мазкур таронани хонанда яккахон концерт дастурида илк бор куйлаган эди. Илк жарангидаёқ мухлисларга манзур келган композиция бугун сайтимиз орқали видеоклипи билан бирга тақдим этилмоқда.
Қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси Шоҳруҳхоннинг ўзига тегишли. Аранжировкаси устида Жасур Бадалбоев иш олиб борган. Мусиқий асарнинг видеоклипи эса Иззат Лутфуллаев режиссёрлигида тасвирга туширилган. Шунингдек, клип “Мени сев” фильмининг ёрқин лавҳалари билан ҳам бойитилган. Ҳозироқ саундтрекдан сайтимиз орқали баҳра олинг ва ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.