Каниза янги қўшиғини тақдим қилди
Сана: 13.06.2018
4012
Яқиндагина рамазон туҳфаси билан мухлисларини хушнуд қилган Каниза бугун яна бир ижод маҳсулини халқимиз ҳукмига ҳавола қилди. Юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочган қўшиғи “Шаҳрисултоним” деб номланади. Мусиқий асар илиқ фикрлар билан кутиб олинди. Тарона муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Севар Амирхон қаламига мансуб. Бастакор Хушнудбек Ҳусанов. Композицияга Хусниддин Тошматов томонидан мусиқий сайқл берилган. Умид қиламизки, қўшиқ, хонанданинг барча мухлисларига манзур келади.