Шерзод Бин ва Жамшид куйлаган дуэт олқишлар билан кутиб олинди

Сана: 30.01.2015 5081 қайноқ

Асосан "Пародия устаси" сифатида танилган актёр Шерзод Бин бугунги кунда хонандаликда ҳам ўзини синаб кўришни бошлаган. Ижодидаги дуэт эса бугун премьера сифатида тақдим этилди. 

Жамшид исмли ёш истеъдод соҳиби Улуғбек Раҳматуллаев концерти орқали кўпчиликка таниш бўлса керак. Бу бўлажак юлдуз бугунги кунда дутор ва рубоб чалиш, вокал билан мунтазам шуғулланади.

Шерзод Бин ва Жамшид куйлаган дуэт олқишлар билан кутиб олинди

Шерзод Биннинг маълум қилишича, Жамшид билан биргаликда "Майда майда" номли қўшиқ куйлаш фикри айнан ўзига тегишли. Ижодкорлар янги дуэт яратиш борасида аввало Элдор Қаюмовга мурожаат қилишган. Шерзод Бин ғоясига кўра, ёшларбоп ва замонавий йўналишдаги қўшиқ тайёрланган. Мусиқасини Ботир Алиев басталаган бу қўшиқ ФМ 101.00 тўлқини узра илк бора жаранг сочди.

Шерзод Бин ва Жамшид куйлаган дуэт олқишлар билан кутиб олинди

Тингловчилар учун бу дуэт кутилмаган қўшиқ бўлганини эътироф этишди. Бироз хазиломуз тарздаги тарона кўпчиликка енгиллик баҳш этган бўлса, ажаб эмас. Айтиш керак, эстрадамиз вакиллари ҳам бу қўшиқ премьерасини кутишганди. Кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган дуэт таронани тинглаб, муносиб баҳо беринг!

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol