Манзурадан навбатдаги тарона "Больно мне"

Сана: 24.05.2018 3275

Манзурадан навбатдаги тарона "Больно мне"

Жозибали хонанда Манзура шу кунларда бир қатор янги лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Ҳаттоки, унинг сўнгги пайтда намойиш қилаётган қўшиқлари қисқа фурсатда тингловчиларнинг севимли таронасига айланиб улгурмоқда. Улардан бири "Тавбалар қилдим" композицияси бўлиб, сир эмаски, мусиқий асар халқимизга манзур бўлди. Хонанда талаб ва истакларга биноан бу ижод маҳсулини рус тилида ҳам ижро қилди. "Больно мне" номи билан куни кеча мухлисларга армуғон қилинган қўшиқ, ўйлаймизки, ўзбек тилида куйланган тури каби барчага ёқади.
Эслатиб ўтамиз, қўшиқ Тоҳир Муҳаммад сўзи, Манзура мусиқаси ва Ботир Алиев аранжировкаси билан ёзилган. Клип режиссёри Ёдгор Носиров.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol