Алишер Навоий номидаги киносаройида янги фильм премьераси бўлиб ўтди
Сана: 23.05.2018
6037
23-май куни Алишер Навоий номидаги киносаройида янги фильм премьераси бўлиб ўтди. Мазкур фильм комедик мелодрамма жанрида бўлиб, “Жонимга тегдинг жоним” деб номланади. Картина тақдимотида ОАВ ходимлари, киномухлислар ва фильм ижодкорлари қатнашишди.
Тақдимотни Ахрор Қўшматов олиб борди. Фильмда бош ролларни Азамат Ахроров ва Муборак Ходжаева ижро қилган. Бундан ташқари Шохида Исмоилова, Ҳамид Тошпўлатов, Бекзод Муҳаммадкаримов, Хосият Хусанова ҳам ўзларининг такрорланмас образлари билан қатнашишган. 24-майдан юртимиз кинотеатрларида ушбу фильмни томоша қилишингиз ва ўзингиз баҳо бериш имконига эгасиз.