Ўзбекистон халқ артистлари Клубининг “Фасли навбаҳор” деб номланган илк концерт дастуридан
2017 йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимизнинг бир гуруҳ ижодкор вакиллари билан бўлган учрашувида санъат ва маданият, адабиёт соҳасига катта эътибор қаратиб, “Ўзбеконцерт” давлат муассасаси ҳузурида Ўзбекистон халқ артистлари Клубини ташкил этиш таклифини ўртага ташлаган эди. Хабарингиз бор, ушбу таклифдан келиб чиқиб, ижодий учрашувдан сўнг “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузурида халқ артистлари клуби ташкил этилди.
20 май куни “Халқлар дўстлиги” санъат саройида Ўзбекистон халқ артистлари Клубининг “Фасли навбаҳор” деб номланган илк концерт дастури бўлиб ўтди. Ушбу концерт дастури юқори кайфиятда ўтказилди.
Дастурда бир қатор элимиз суйган ва халқимиз ардоғида бўлган санъаткорлар иштирок этишди. Концертда Ўзбекистон халқ ҳофизлари Бекназар Дўстмуродов ва Абдунаби Иброҳимов, Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов раҳбарлигидаги “Мақом” ансамбли, Ўзбекистон халқ артистлари Ортиқ Отажонов , Хайрулла Лутфуллаев, Насиба Абдуллаева, Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова, Маҳмуд Намозов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳёбек Мўминов, Абдурашид Йўлдошев, Алишер Файз, Дилноза Исмияминова, хонандалар Ботир Қодиров, Зоҳиршох Жўраев иштирок этишда ва ўзларининг бир қатор сара тароналари билан мухлисларни қувонтиришди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Ҳолмедов ҳам ҳазил-мутойибалари билан концерт меҳмонларига аъло кайфият улашди.
Рақслари “Тошкент зеболари” рақс ансамблининг лобар қизлари ижро қилишди.