“Давр” гуруҳи соф туйғуларни тараннум этади
Сана: 20.12.2013
6087
“Ёр-ёр” наволари билан ҳар бир қиз юрагини гўзал орзулар нафасига тўлдирадиган “Давр” гуруҳи бу гал сокин наволарни иҳтиёр этди.
Энг нафис, энг нозик туйғуларни тараннум этувчи навбатдаги қўшиқ тингловчилар меҳрини қозониш истагида. Шеъри Якзон томонидан яратилган таронага клип тушириш ишлари ҳам бошланай деб қолди. Қўшиқнинг номланишига келсак, ҳали аниқ эмас. Ахир дунёда гўзал сўзлар шунчалар кўпки, қай бирини танлашни ҳам билмай қоласиз. Энг муносиб ном топилиши аниқ. Гуруҳ ижодкорлари келгуси йилнинг Январь ойида ушбу ижодий янгилик билан муҳлисларини шод этишни ният қилганлар.