Тез кунда "Қуёшим менинг" номли ўзбек-турк сериали тасвирга туширилади

Сана: 22.01.2018 5090 қайноқ

Тез кунда "Қуёшим менинг" номли ўзбек-турк сериали тасвирга туширилади

Маълумки, бугунги кунда ўзбек киноси тобора ривожланиб бормоқда. Кинорежиссёрлар, продюсерлар турли мамлакатларда бўлиб, тажриба алмашиб, олган билимларини янги мақсадларга йўналтиришмоқда. Натижада юқори савиядаги картиналар яратилмоқда. Шу кунларда ўзбек киноижодкорлари яна бир йирик лойиҳага қўл уришди. Продюсерлар Руслан Мирзаев ҳамда Жавлон Камалов турк киноижодкорлари билан ҳамкорликда фильм тасвирга олишни режалаштиришган. Жавлон Камаловнинг берган маълумотларига қараганда, Proart компанияси ва Руслан Мирзаевнинг ижодий жамоаси ҳамда Туркиянинг Atyapim Film компанияси томонидан "Güneşim benim" яъни "Қуёшим менинг" номли йирик ўткир сюжетли драматик сериал суратга олинади. Айни вақтда мазкур лойиҳага масъул ҳар икки давлатнинг ижодий жамоалари фильмни суратга олиш бўйича келишувларни амалга оширишган. Сериалнинг сценарийси машхур турк сериали "Истанбуллик келин" номли кўп қисмли фильмнинг сценарий муаллифи Али Айдин ҳамда ўзбек сценаристлари билан биргаликда ёзиш режалаштирилган. Сериални тасвирга тушириш ишлари Туркияда ва Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Фильм учун актёрь ва актрисалар кастинг орқали февраль ойида саралаб олинади.

Тез кунда "Қуёшим менинг" номли ўзбек-турк сериали тасвирга туширилади

Тез кунда "Қуёшим менинг" номли ўзбек-турк сериали тасвирга туширилади

Тез кунда "Қуёшим менинг" номли ўзбек-турк сериали тасвирга туширилади

Тез кунда "Қуёшим менинг" номли ўзбек-турк сериали тасвирга туширилади

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol