Азиза Низамовадан кутилмаган премьера
Сана: 19.01.2018
4018
Истеъдодли хонанда Азиза Низамова мухлисларини кутилмаган премьералар кетма-кетлиги билан хушнуд қилди. Унинг куни кеча икки қўшиғи мухлислар эътиборига ҳавола этилди. Бири "Оҳ уриб" деб номланган бўлса, иккинчиси рус тилида "Схожу с ума" деб номланади. Икки қўшиқ ҳам тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Умид қиламизки, хонанданинг мазкур тароналари халқимиз орасида оммалашади ва севимли қўшиқларига айланади.