Сардор Раҳимхон қишнинг энг романтик таронасини тақдим қилди

Сана: 15.12.2017 2187

Сардор Раҳимхон қишнинг энг романтик таронасини тақдим қилди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон бугун хит бўлиши кутилаётган қиш  мавсумининг энг романтик таронасини тақдим қилди. Етти йил ичида  репертуаридан жой олган ду қўшиқ "Умидвор юрак" деб аталади. Мусиқий асар илк жарангидаёқ тингловчиларини топиб улгурди. Бу эса тарона қисқа фурсатда хит бўлиб, оммалашишидан даракдир. Қўшиқ муаллифлари Сарвар ва Комил. Кўплаб романтик композициялар муаллифи бўлган бу йигитлар билан Сардор Раҳимхоннинг ҳамкорлиги давомий бўлади деб умид қиламиз. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Тез кунда бу қўшиқ учун тасвирга туширилган клип ҳам ойнайи жаҳон юзини кўради. Клип ҳам қўшиқ каби томошабинларни илк намойишидан ром  этишига шубҳамиз йўқ. Ҳозирча, мусиқий асардан баҳра олинг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol