''Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунлари” бошланди

Сана: 13.11.2017 2137

''Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунлари” бошланди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг бир гуруҳ делегация аъзолари Хоразм вилоятидан Туркманистонга “Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунлари” дастури доирасида ташриф буюришди. Делегация Туркманистон Республикаси Дашавуз вилоятининг чегарасида мезбон давлат томонидан илиқ кутиб олинди.

''Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунлари” бошланди

2017 йил 13 ноябрь куни Туркманистон Республикаси Маданият вазири Шамуратов Атагельды ва Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков ўртасида Туркманистон Маданият вазирлигида расмий учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда икки ҳукумат рахбарига миннатдорчилик билдирилиб келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Жумладан, маданият, санъат, кино, соҳаси, ёзувчилар ўртасида ҳамкорлик олиб бориш, театрларда ўзаро ҳамкор спектакллар қўйиш, музейлар ва улар фаолиятига доир маълумотлар билан яқиндан танишиш, бошқа давлатларда ҳамкорликдаги концерт дастурларини намойиш этиш каби таклифлар берилди. Учрашув якунида икки вазирлик ўзларининг эсдалик совғаларини бир-бирларига тақдим қилишди. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol