ОТАБЕК МУТАЛХЎЖАЕВДАН РАҚСГА ЧОРЛОВЧИ ҚЎШИҚ
Доимий равишда спорт зали ҳамда рақс тўгаракларига қатнаган хонанда Отабек Муталхўжаев янги қўшиғини “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьера қилди.
“Акс садо” деб номланган янги қўшиқнинг мусиқаси ҳамда сўзи Элдор Қаюмовга тегишли. Аранжировкаси эса Тимур Раҳмонов томонидан тайёрланган. Қўшиқ радио тўлқини орқали жаранг сочганидан сўнг, барчага маъқул келганлигини қўнғироқ қилиб илиқ тилакларни билдирган тингловчилар фикридан билиб олдик. Ҳатто, мазза қилиб рақсга ҳам тушишганини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Эслатиб ўтамиз айни дамларда “Акс садо” деб номланган қўшиққа клип суратга олиниши ҳам режалаштирилган. Хонанданинг маълум қилишича, клипда Шуҳрат Мавлонов режиссёрлик қилади. Отабек Муталхўжаев ҳам айни шу клип учун рақс ва спортга мунтазам қатнаб келаётган эди. Негаки клипда кутилмаган саҳналар мавжуд.
Тез кунларда тайёр бўлиши кутилаётган клип тез кунларда, биринчилар қаторида сайтимиз орқали премьера қиламиз. Ҳозирча эса янги қўшиқни тинглаб баҳо беринг!