Ёш ижодкор Азизбек Ҳамидовдан таъсирли қўшиқ премьераси
Сана: 10.09.2017
4029
Халқимиз орасида бир нечта қўшиқлари билан таниш бўлган ёш ва иқтидорли ижодкор Азизбек Ҳамидов яна бир қўшиғини премьера қилди. "Нархи қанча меҳрнинг айтинг" деб номланган бу қўшиқ ўта таъсирли ёзилган. Хонанда бу таронани бундан икки йил муқаддам куйлаган эди. Бугунги кунга келиб, ушбу қўшиқ устида у ўз ишининг усталари билан бирга ишлади ва халқимизга армуғон қилди. Ғиёсбек Нажотов сўзи билан яратилган қўшиқнинг мусиқасини хонанданинг ўзи басталаган. Аҳлиёр Азимов эса аранжировкаси устида ишлаган. Ўйлаймизки, бу композиция ўз мухлисларини топади ва халқимиз орасида оммалашади.