"Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” номли картина халқаро кинофестивалда ғолибликни қўлга киритди
Италиянинг Искья оролида бўлиб ўтган халқаро кинофестивалда “Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” номли кино картина “Энг яхши ҳужжатли фильм” номинациясида ғолиб бўлди.
Ушбу ҳужжатли фильм астрономия ва геометрия фанларининг тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир Мирзо Улуғбек ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Шунингдек режиссёр Мовароуннаҳр ҳукмдори ҳаётидаги фожиалар, мушкулотлар ва зафарларни акс эттиришга ҳаракат қилган. Дунёнинг турли мамлакатларидаги, турли ёшдаги инсонлар фильмни томоша қилиб, Ватанимизнинг буюк ўғлони ҳақидаги ҳикоя билан танишгач, ҳайратланиб тасанно айтдилар.
Картина режиссёри Баҳодир Юлдошев.
Фильмда жаҳон киноси юлдузлари Винсент Кассель, Арманд Ассанте, Франциско Овалле ҳамда ўзбек кино юлдузлари Маъруф Отажонов, Жавоҳир Зокиров ва Ҳошим Арслоновлар иштирок этган.