Сардор Раҳимхон ва Манзурадан яна бир туҳфа

Сана: 14.07.2017 4324 қайноқ

Сардор Раҳимхон ва Манзурадан яна бир туҳфа
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон, жозибали хонанда Манзура билан "Жаним жаним" деб номланган дуэт тарона куйлаб, халқимизга туҳфа қилган эди. Ҳозирги кунда ўз тингловчиларига эга бўлган бу композиция учун ижодкорлар видеоклип суратга олдиришди. Тасвирга тушириш ишлари Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бўлиб ўтди. Сьёмка жараёнлари жуда ҳам қизиқарли ўтган клип комедик ва ҳазиломуз йўналишда. Ижтимоий тармоқларда бўлиб ўтган Ҳалимахоним ва Манзура можаролари ҳам айнан шу клипда якун топди.

Сардор Раҳимхон ва Манзурадан яна бир туҳфа

Аслида клипни трек жанрида суратга олиш режалаштирилган эди. Сценарий ҳам буткул бошқача бўлган. Сўнгра комедик йўналишда клип олиш фикри туғилган. Икки ой тайёргарлик ишлари олиб борилди ва шундан сўнг видеоклипни суратга олиш ишлари бошлаб юборилди. Клипда Ҳасан ва Ҳусан Атабаевлар операторлик вазифасини бажардилар. Режиссёр эса Сардор Раҳимхоннинг кўпгина клипларининг муаллифи Дилмурод Каримов. Фурсатдан фойдаланиб, хонанда бу клипни ижодий жамоасига, Қозоғистондаги мухлисларига, "Rixos" (Риксос) меҳмонхонаси ходимларига ўз миннатдорчилигини билдириб қолади.

Сардор Раҳимхон ва Манзурадан яна бир туҳфа

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol