Достон Убайдуллаев янги тарона ва клипга қўл урди
Сана: 15.06.2017
3716
Серқирра ижодкор, Достон Убайдуллаев ёзнинг иссиқ кунларини тинимсиз ижод билан ўтказмоқда. Телебошловчилик соҳасида ҳам фаолият юритиб бораётган хонанда янги қўшиқ ва клиплар яратишни ҳам унутгани йўқ. У айни дамда ижодий жамоаси билан бирга тез кунда репертуаридан ўрин оладиган навбатдаги композициясини ёзиб тугаллади. “Чак чаки” деб номланган мусиқий асар Ботир Алиев билан ҳамкорликда ёзилди. Шўх, кайфиятни кўтарадиган, рақсбоп тарона учун видеоклип ҳам суратга олиниши режалаштирилган. Хонанда бу сафар клипни ҳазиломуз йўналишда, режиссёр ва актёр Жавлон Шодмонов билан ҳамкорликда яратиш ниятида. Демак, тез кунда Достон Убайдуллаевдан янги тарона ва клипни кутиб қолинг.