Тарғибот тадбирлари Бухорода бошланди

Сана: 08.06.2017 4133

Тарғибот тадбирлари Бухорода бошланди

Жорий йилнинг 7 июнь куни Бухоро вилоятининг 4 та шаҳар ва туманларида, шундан, Когон шаҳри, Вобкент, Бухоро ва Жондор туманларидаги 5 та умумтаълим мактабларида, 8 та касб-ҳунар коллежларида, 1 та мусиқа мактабида (Когон шаҳридаги 2-сон мусиқа мактаби), 2 та ўйингоҳда, 3 та маданият ва аҳоли дам олиш марказларида, 

1 та ҳокимлик биноси (Когон шаҳар ҳокимлиги)да юқори савияда ўтказилди.

Тарғибот тадбирлари Бухорода бошланди

Мазкур тадбирларда 60 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, тадбирларга жами 12 260 нафар ўқувчи ёшлар ҳамда аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди. Шундан, 3140 нафар умумтаълим мактаблари ўқувчилари, 4250 нафар касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари,  270 нафар мусиқа мактаби ўқувчилари ва 4600 нафар уюшмаган аҳоли жалб этилди.

Шунингдек, ўтказилаётган тадбирлар давомида барча таълим муассасаларида, ёшларни ватанпарварликка ундовчи, тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асрашга даъват этувчи, шунингдек, ғаразли ғоялар ва турли кучларнинг жинояткорона ҳаракатларини фош этувчи “Оқ булут”, “Қадр”, “Нидо”, “Ринг қироли” “Хиёнат”, “Вафодор” каби бадиий фильмлар намойишини умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, мусиқа мактабларидаги 7000 нафардан зиёд ўқувчи ёшларга намойиш этилди.

Маданият вазирлиги бош мутахассиси Ф.Юнусов

Тарғибот тадбирлари Бухорода бошланди

Тарғибот тадбирлари Бухорода бошланди

Тарғибот тадбирлари Бухорода бошланди

Тарғибот тадбирлари Бухорода бошланди

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol