Мафтункор Шаҳзоданинг аншлаг концерт дастурига якун ясалди
11 май куни бетакрор Шаҳзоданинг жорий йилдаги яккахон концерт дастурига якун ясалди. 7 кунлик дастурнинг ҳар бир куни ўзгача файзли ва мароқли ўтди. Аншлаг тарзда якунланган бу ёилги концертни мухлислар узоқ вақт ёдида сақлаб юриши тайин.
7 кун мобайнида хонанда Шаҳзода ўз мухлисларига меҳр-муҳаббат улашишга интилди. Улар учун энг яқин бўлган қўшиқлардан концерт репертуарини тузди. Уч қисмни ўз ичига олган дастур ҳақиқий романтик кайфиятни улашди. Дастурга нафақат юртимизнинг турли манзилларидан, ҳаттоки, чет давлатлардан ҳам ашаддий мухлислар ташриф буюришди. Улар хонандани қайта кашф қилишди. Бу эса барчани қувонтиради.
Демак, хонанданинг саъй-ҳаракатлари, меҳнатлари самарси мана шундай халқ меҳрида, муҳаббатида намоён бўлмоқда. Хонандани яна бир бор мана шундай катта ютуғи ва концертни аъло даражада якунлаб олганлиги билан қутлаймиз.