“Бир муҳаббат қиссаси”нинг якуний қисми намойиш этилишига оз қолди

Сана: 27.03.2017 2887

“Бир муҳаббат қиссаси”нинг якуний қисми намойиш этилишига оз қолди

Аввал хабар берганимиздек, серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил барча интиқиб кутган “Бир муҳаббат қиссаси”нинг якуний қисми яъни “Телбаман” видеоклипини намойиш этиш арафасида. 5 апрель куни соат 21:00 да Youtube тармоғининг Rizanova ва PopcornUztv каналларида экслюзив равишда тақдим этилиши режалаштирилган мазкур клип мухлисларни бефарқ қолдирмаслиги шубҳасиз. Бу ҳали ҳаммаси эмас. 5 апрель, кун давомида  “Бир муҳаббат қиссаси” номли альбомнинг аудио тақдимоти “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали ўтказилади. Шу билан бирга Сарвар ва Комил билан кутилмаган жонли суҳбат ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган. Премьера кунига қадар янгиликларимиз орқали мазкур клипни илк бор томоша қилган эстрадамиз юлдузларининг видеоклип борасидаги фикрлари билан ҳам танишиш имконига эга бўласиз. Шундай экан, бизни кузатиб боринг.

Сайтимизнинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг!

https://telegram.me/popcornuztv

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol