Шаҳзода ва Алишер Файздан янги дуэт
Шу кунларда “Истиқлол” санъат саройида Шаҳзоданинг яккахон концерт дастурининг ҳафталиги ўтказилмоқда. Мазкур концерт дастурида ижро этилган энг кутилмаган дуэт бугун “Ўзбегим Таронаси” радиоси ва сайтимиз орқали премьера қилинмоқда.
Халқ сўзи ва мусиқаси остидаги қўшиқ “Қилпиллама” дея номланади. Бу қўшиқни Шаҳзода Алишер Файз билан бирга ижро этди. Илк марта концерт дастурида жаранг сочган мазкур дуэт мухлислар томонидан олқишлар билан кутиб олинди. Шаҳзоданинг Алишер Файз билан дуэт куйлаши мухлислари учун кутилмаган туҳфа бўлди. Таронанинг ўзи ҳам барчага янада баҳорий кайфият баҳш этади.
Янгича йўналишдаги аранжировка эса Жасур Абдураҳмоновга тегишли.
Алишер Файз билан куйланган дуэт ўзбекона руҳдаги ҳақиқий миллийча тарона бўлиб, етти ёшдан етмиш ёшгача барчага маъқул келиши шубҳасиз.
ФМ 101.00 тўлқинида премьера қилингач, тингловчилар ҳам бу фикримизни тасдиқлаб, миллийлик руҳида бўлиши билан бирга рақсбоплиги билан ҳам тингловчилар кўнглидан жой олганлигини тасдиқлашди.
Шаҳзодага эса олдиндаги 2 кунда омад тилаб қоламиз!