Ирода Дилроз - “Ҳоп дегин”
Сана: 27.01.2017
3804
Санъат оламида ўз мухлислари, ўз ўрни ва ўз йўналишига эга бўлган хонанда Ирода Дилроз янги тароналарини тақдим этишда давом этади. У бугун юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра “Ҳоп дегин” номли қўшиғини халқимиз ҳукмига ҳавола қилди. Тингловчилар томонидан илиқ қарши олинган бу композицияни Ирода Дилроз Арман Талмаяннинг ижодидан тўлқинланиб яратди.
Қўшиқнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Гулбаҳор Мўминовага тегишли. Мусиқасини Ирода Дилроз басталаган. Аранжировкаси устида эса Жамшид Атабаев ишлаган.