Байрам гуруҳидан кутилмаган тарона премьераси

Сана: 17.01.2017 3284

Байрам гуруҳидан кутилмаган тарона премьераси

Маҳоратли ижодкорлардан иборат бўлган Байрам гуруҳи вакиллари бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали навбатдаги ижод маҳсулларини тақдим қилишди. “Дўстим” деб номланган ушбу композиция устида  гуруҳ ижодкорлари ўтган йилнинг сўнгги ойидан бошлаб ижодий ишларни олиб боришаётган эди. Бироқ бу қўшиқни тўрт киши эмас, балки уч киши куйлаши ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган эди. Маълумки, бир неча кун олдин гуруҳ солистларидан бири Равшан Ҳожиакбаров бу оламни тарк этди. Шу боис ушбу таронани гуруҳнинг қолган таркиби биргаликда ижро этиб, дўстлари Равшан Ҳожиакбаровга бағишлашди. “Дўстим” таронасининг сўзи Машҳура Мамедова қаламига мансуб. Мусиқаси эса Дониёр Мамедов томонидан басталанган. Марҳамат тингланг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol