Шохруҳ Мирзодан янги тарона премьераси тез кунда

Сана: 17.12.2016 3350

Шохруҳ Мирзодан янги тарона премьераси тез кунда

Бир нечта қўшиқлари билан халқимиз назарига тушган хонанда Шоҳруҳ Мирзо яна бир янги қўшиқ устида иш олиб бормоқда. “Ёрим дема” деб номланган бу тарона 20-декабрь куни “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали премьера қилиниши кўзда тутилган.

Композиция Фаррух Соҳиб сўзи ва мусиқаси билан яратилган. Аранжировкаси эса Руслан Мавлоновга тегишли. Хонанданинг продюсери Мурод Ваиснинг берган маълумотларига қараганда, бу мусиқий асарга видеоклип тасвирга олиш ҳам режалаштирилган.  

Шохруҳ Мирзодан янги тарона премьераси тез кунда

Демак, саноқли кунлардан сўнг ушбу таронани тинглаш имконига эга бзласиз. Ҳозирча бизни кузатинг ва янгиликлардан хабардор бўлинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol