Улуғбек Раҳматуллаев машҳур қўшиғини қайта куйлайди
Кетма-кет равишда янгидан-янги қўшиқлар ва видеоклиплар тақдим этиш билан бирга турли тадбир ва концертларда ҳам иштирок этиш буйича фаол ҳисобланган Улуғбек Раҳматуллаев мухлислари учун яна бир янгиликни маълум қилди.
Яқиндагина тақдим этилган "Нега маъюссан?" таронаси ва унга ишланган видеолкип жуда қисқа вақт ичида мухлислар дилидан жой олиб, машҳурликка эриша олди. Ундан аввалги "Мени кечир" таронаси ҳам ҳамон талабгир тароналардан ҳисобланади. Бу қушиққа ишланган видеоклип ҳам мухлислар орасида шов-шувларга сабаб бўла олганлигини таъкидлаш зарур.
Бундан ташқари, яхши биламиз, бу қўшиқ ҳатто чет давлатларда ҳам янграмоқда. Улуғбек Раҳматуллаевнинг русийзабон мухлислари талаби билан бу қўшиқнинг рус тилида куйланган варианти тез кунларда тақдим этилиши маълум қилинди.
"Прости меня" номли қўшиқнинг мусиқаси ўзгача йуналишда янграйди. Бу қўшиқнинг яратилишида Алишер Таирнинг хизмати катта эканлиги таъкидланиб, Улуғбек Раҳматуллаев сайтимиз орқали ижодкорга миннатдорчилигини билдиради.
Демак, премьера яқин ва янги таронани биринчилардан фақат "Узбегим Таронаси" радиоси ва сайтимиз орқали тинглаш имкониятига эга бўласиз.