Ботир Яминовдан тез кунда янги тарона
Сана: 19.08.2016
3808
Хушовоз хонанда Ботир Яминов сўнгги кунларда қизғин ижод билан банд. У ҳозирда қандай ижод маҳсулини тайёрлаётгани ҳақида маълумот берди. Хонанданинг сўзларига қараганда, ҳозирда анчадан бери ўйлаб юрган ниятини амалга оширди. Яъни Жасур Бадалбоев билан бирга ҳамкорликда янги қўшиқ ёзди. Номи сир тутилаётган бу қўшиқ бутунлай янгича йўналишда бўлиб, тез кунда омма эътиборига ҳавола қилиниши кутилмоқда. Демак, кузатишда давом этамиз ва янгиликларни кутиб қоламиз.