УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВДАН ЯНА БИР ЯНГИ ВИДЕОКЛИП

Сана: 12.04.2014 5851

Гўзал туйғулар куйчиси Улуғбек Раҳматуллаев “Севги балки бу жаннат” фильмига ижро этган саундтрекни яқиндагина “Ўзбегим таронаси” радиоси ҳамда сайтимиз орқали премьера қилган эдик. 

 

Мана энди мазкур саундтрекнинг видеоклипи ҳам тайёр ҳолатга келди. Биринчилар қаторида сайтимизда премьера қилинмоқда. Айтиб ўтиш лозимки, қўшиқ таъсирли чиққан. “Севги балки бу жаннат” фильмига куйланган саундтрек Рустам Саъдиев ғояси асосида яратилган бўлиб, матн ҳамда мусиқа муаллифлари Сарвар ва Комил. 

Видеоклипда фильм воқеалари акс эттирилган бўлиб, романтика, эҳтирос ва ҳис-туйғуларга бой кадрлардан беихтиёр таъсирланиб кетасиз. Унадаги қаҳрамонларнинг дардига шерик бўлар экансиз кўзингизда ёш, қалбингиз тубида раҳм-шавқат жўш уриши табиий. Буни видеомаҳсулотни томоша қила туриб ўзингиз ҳам амин бўласиз. Демакки, Рустам Саъдиев режиссёрлигидаги мазкур кинокартина ҳам барчага бирдек манзур келса не ажаб. 

Дарвоқе, “Севги балки бу жаннат” фильми 14 апрель куни “Алишер Навоий” кинотеатрида премьера қилинади. Унда бош ролларни Йигитали Мамажонов ҳамда Юлдуз Ражабова талқин этган. Шунингдек, Муяссар Бердиқулова, Санжар Шодиев, Дилноза Умароваларни ҳам кўришингиз мумкин.    

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol