Бахтиёр Султоновдан “Ўргилай”
Халқаро ва республика фестивал ҳамда кўрик танловлар совриндори эстрада хонандаси Бахтиёр Султонов ва “Тошкент” фолкьлор этно гуруҳи ўзининг “Ўргилай” деб номланган Хоразм халқ қўшиғига олинган клипини мухлисларга тақдим этади. Хонанда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист устоз санъаткор Шариф Султонов сулоласидан бўлганлиги сабаб у кишининг боболари ўз вақтида Хоразмда жуда машхур бўлган. Ҳозирги вақтда пака пак услубида фаолият олиб бораётган Бахтиёр Султонов янги клипини ҳам тақдим қилмоқда.
Клип сюжети пака пак услубининг давомчиси Дапвлат отанинг ёшлик даврида бўлиб ўтган қизиқ воқеаларни ўз ичига олади. Бу воқеалар орқали Хоразм урф одатлари ва анъаналарини қисқа равишда бўлса-да кўрсатиб беришга ҳаракат қилишган. Видеоклип ижодкорлари ҳақида тўхталадиган бўлсак, режиссёр Ориф Файзиев.