Отабек Муҳаммадзоҳид ва Дилмурод Султоновдан кутилмаган янгилик
Элимиз ардоғидаги хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаган ҳолда уларга кўмак бериб келмоқда. Улар қаторида иқтидорли хонандалардан бири "Ниҳол" мукофоти совриндори Дилмурод Султонов ҳам устозлари йўлидан бориб, халқимиз назарига тушиш ва уларнинг ишончини оқлаш ниятида ҳаракат қилмоқда.
Отабек Муҳаммадзоҳид умидли хонанда Дилмурод Султоновни қўллаб-қувватлаган ҳолда дуэт тарона куйлаш таклифини қабул этди ва натижада ажойиб ижод маҳсули яратилди. “Асал лазги” деб номланган мазкур қўшиқ Алишер Шайдо сўзи билан яратилган. Мусиқаси устида Бегзод Айтбоев иш олиб борган. Шунингдек, ушбу мусиқий асарга видеоклип ҳам тасвирга олинган бўлиб, унинг режиссёри Шерзод Мадрасуловдир. Демак, ижодий ҳамкорлик яратилган янги дуэт таронага баҳо беринг.