“Универсиада – 2016” очилиш маросими бўлиб ўтди
Куни кеча Фарғонада “Универсиада – 2016” республика спорт ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маълумки, ушбу очилиш маросимида нафақат спорт соҳаси вакиллари балки, санъат соҳасининг кўзга кўринган ва элимиз ардоғида бўлган вакиллари ҳам иштирок этишди.
Куни кеча бўлиб ўтган маросимда қатнашган хонандалар инстаграм ижтимоий тармоғи орқали фотосуратлар жойлаб, мухлисларга янгиликни етказиб туришди. “Универсиада – 2016” очилиш маросимида Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков, Иззат Ибрагимов, Шаҳзода, Улуғбек Раҳматуллаев, Адҳам Солиев, Дилсўз, Фаррух Раимов ва бошқа кўплаб хонандалар иштирокидаги катта концерт дастури бўлиб ўтди.
Шундай қилиб, Фарғонада катта спорт мусобақаси бошланиб кетди. Бугундан “Универсиада – 2016” иштирокчилар 15 спорт тури – баскетбол, бокс, волейбол, гандбол, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, стол тенниси, сузиш, таэквондо (WTF), теннис, футбол, шахмат, эркин ва юнон-рум кураши бўйича мусобақаларга киришишади.