Куни кеча тўйи бўлиб ўтган Шохрух ортиқча гап-сўзларга барҳам берди
12-май куни эстрадамиз юлдузларидан бири Шохрухнинг тўйи бўлиб ўтди. Тўй бошланишидан то ҳозирга қадар Шохрухнинг висол кечасига ташриф буюрган меҳмонлар яъни санъат аҳли ва яқинлари инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифаларига фотосуратлар жойлашмоқда.
Бу хабарни эшитиб, фотосуратларни кўрган мухлислар ҳайратда қолишди. Улар изоҳларда “Шохрух уйланган эди-ку, фарзанди ҳам бор. Кимга уйланди, Нега яна уйланди?” деган саволлар билан мурожаат қила бошлашди. Ҳақиқатдан ҳам хонанда ўзининг инстаграмдаги саҳифасига ўғли ҳамда турмуш ўртоғи ва ўғи Исломнинг фотосуратларини тез-тез жойлаб борар эди.
Кўплаб баҳс-мулоҳазаларга сабаб бўлаётган бу воқеа юзусидан кўтарилаётган гап-сўзларга хонанда ойдинлик киритиб, саволларга жавоб берди.
-2,5 йил аввал қонуний никоҳ ва ЗАГСдан ўтиб, кичкина байрам қилиб оила қурганман. Шу йиллар шароит бўлмагани учун тўй маросимини ўтказмадим. Кеча яқинар учун тўй ўтказдик. Ортиқча гап-сўзларга ҳожат йўқ – дея изоҳ қолдирди хонанда турмуш ўртоғи билан тушган фотосуратини инстаграм ижтимоий тармоғига жойлаб.
Биз ҳам хонандага оилавий бахт тилаб қоламиз.