Ҳожиакбар Ҳайдаровдан “Кўз ёшим 2” фильми учун саундтрек
Маълумки, ёш ва умидли хонанда Ҳожиакбар Ҳайдаров ўз устида изланиб, падари бузрукворини муносиб давомчиси бўлиш истагида тинмай меҳнат қилмоқда. Янги ғоялар устида ишламоқда. Тез кунда катта экранлар юзини кўрадиган “Кўз ёшим 2” картинаси учун ижро қилган саундтреки ҳам айни дамда яратилган лойиҳалардан бири ҳисобланади. “Инсон” деб номланган мазкур қўшиқнинг сўзи учун Чўлпоннинг шеъридан фойдаланилган. Мусиқаси ва аранжировкаси устида Илҳом Маматов иш олиб борган. Саундтрек эса “Кўз ёшим 2” фильмининг режиссёри Озод Шамс томонидан тасвирга туширилган. Ушбу ижод намунасини ҳозироқ томоша қилинг ва ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.
Эслатиб ўтамиз, Озод Шамс режиссёрлигида суратга олинган картина тез кунда катта экранларга чиқиши кутилмоқда. Унда бош ролларни Шавкат Комилов, Ситора Алимжонова, Севара Солиева ва Ойдин Юсупова ижро этган.