2016 ЙИЛ ЯНВАРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Сана: 17.03.2016 3461 қайноқ

Ўзбек киноси кундан кунда ривожланиб янги картиналар билан бойиб бормоқда. Кинолар кўп, бу томошабинга танлаш имкониятини янада кенгайтиради. Бироқ, шундай картиналар борки, ғояси, кўтарилган мавзуси билан халқимизнинг диққат-эътиборини жалб этади. Ана шундай фильмларнинг қайси бири бугунги топ-5 таликка кира олди? Бу саволга жавобни албатта саҳифамизни ўқиб билиб олишингиз мумкин. 

2016 ЙИЛ ЯНВАРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

 

 

Январь ойининг энг яхши фильмлари топ-5талигининг 5-поғонаси “Мени кечир” фильмига насиб этди. Мазкур картина Дурдона Тўлганова режиссёрлигида тасвирга туширилган. Бу фильмда бош ролларни Али Отажонов, Шаҳзода Муҳаммедова, Муқаддас Саъдуллаевалар ижро этган.

2016 ЙИЛ ЯНВАРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

 “Вой-дод” номли картина эса 4-поғонпни эгаллади. Озод Шамс режиссёрлигидaги мазкур картина томошабинларни қизиқарли сюжетлари билан ўзига қарата олди. Натижани эса ўзингиз кўриб турибсиз.

 Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов режиссёрлигида тасвирга туширилган “Дадам билмасин” фильми эса топ-5 таликнинг марказидан жой олди.

2016 ЙИЛ ЯНВАРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

 

Ёш бўлишига қарамай яратган фильмлари орқали халқимиз олқишига сазовор бўлаётган режиссёр ва актёр Азамат Ахроровнинг “Қайсаргинам” картинаси топ-5 таликнинг 2-поғонасини  эгаллади. Бу фильмда бош ролларни Муҳаммад Исо Абдулхайиров, Муқаддас Ҳолиқова, Азамат Аҳроров, Суғдиёна Азимова, Талъат Йўлдошев ва бошқалар ижро этган.

2016 ЙИЛ ЯНВАРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Ваниҳоят биринчи ўрин. Мазкур рейтингни биринчи поғонаси “Барон” фильмига насиб этди. “Ўзбеккинго” миллий агентлиги буюртмаси асосида Рустам Саъдиев режиссёрлигида тасвирга олинган картинада бокс бўйича чемпион  Ботир исмли йигитни қамоқдан озод қилиш истагида унинг аёли қалтис йўл танлайди.  Яъни хорижга танасида наркотик  ўтказишга рози бўлади ва аёл аеропортнинг ўзидаёқ ҳалок бўлади. Аёли учун қасос олишга отланган Ботир Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ёрдамида наркодилерларни фош этади. Унга бу ишда жиноятчилар орасида фаолият юритадиган  МХХ ходими яширинча кўмак беради. Таъкидлаш лозимки, мазкур фильмда Голливуддаги бир қанча роллари, масалан “Кариб денгизи қароқчилари” фильмида капитан Амманд ва “Само қироллиги” фильмида Саладин образлари билан таниш бўлган  Гасан Масуд, Россия халқ артисти Андрей Смоляков, Россия халқ артисти ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист  Виктор Вержбицкий, асли Қозоғистонлик, ҳозирда Россияда ижод қилаётган ёш актёр Андрей Прилучний ҳам иштирок этган.

2016 ЙИЛ ЯНВАРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol