Ҳадичадан навбатдаги қўшиқ премьераси
Сана: 10.06.2021
1066
Хушовоз хонанда Ҳадича куни кеча “Она қизим” номли таронасини премьера қилди. Тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинган қўшиқ Шоҳжаҳон Жўраевнинг сўзи ва мусиқаси билан ёзилган. Аранжировка устида эса Дониёр Аҳмедов ишлаган. Шу билан бирга хонанда мухлислдарини икки карра хурсанд қилиш ниятида, ушбу композициянинг видеоклипини ҳам намойиш қилди. Умид қиламизки, Ҳадичанинг янги ижод маҳсули барчанинг қалбидан муносиб ўрин олади.