Таниқли шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар ҳамда мақом ансамбли иштирокида “Назм ва наво” кечаси бўлиб ўтди
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан 18 февраль соат 19-00 да “Истиқлол” санъат саройида таниқли шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар ҳамда мақом ансамбли иштирокида “Назм ва наво” кечаси деб номланган концерт ўтказилди.
Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан йил давомида маданият ва санъат йўналишида истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорларини намойиш этишлари учун ижодий муҳит яратиш, анъаналарни тарғиб қилиш ва ривожлантириш мақсадида бир қатор янги лойиҳалар ташкил этилиб, уларга минглаб аҳоли ва ёшлар жалб қилинмоқда.
Мазкур концерт Эстрада ва мақом санъати анъаналарини янада ривожлантириш, асраб-авайлаш ва ёш авлодга етказиш, санъат ихлосмандлари орасида тарғиб этиш ва оммалаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ёшлар маданият ва санъат маркази давлат унитар корхонасининг 2016 йил учун мўлжалланган иш режаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 январдаги “Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги, Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Мутал Бурхонов таваллудининг 100 йиллигини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 7-сон (07-07/1-655 11.01.2016 й.) йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида халқимизнинг олтин мероси бўлган мақом санъати анъаналарини янада ривожлантириш, асраб-авайлаш ва ёш авлодга етказиш, мақом ихлосмандлари орасида тарғиб этиш ва оммалаштириш мақсадида ташкил этилди.
Концерт дастурида мақом санъатининг юртимиздаги энг сара ижрочилари ҳамда элимиз ардоғидаги устоз санъаткорлар ва таниқли ёш хонандалар иштирок этдилар.
Дастурда халқимиз севган “Муножот”, “Эй сабо”, “Мубтало бўлдим сенга”, “Жунун водийси”, “Эй санам”, “Тановар”, “Мустаҳзод”, “Гулзорим”, “Наззора қил”, “Қошиёсинму дейин...”, “Эй умри азиз”, “Уфори феруз” каби бебаҳо асарлар ижро этилди.