Сардор Мамадалиев ватанимизни яна бир бор мадҳ этди
Сана: 25.01.2016
4442
Халқимизнинг хушовоз хонандаси Сардор Мамадалиев яқиндагина янги видеоклип тасвирга олдиргани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу клип ҳали оммага тақдим этилмасиданоқ, навбатдагиси устида иш бошлаб юборди. “Кўз тегмасин Ўзбекистонга” деб номланган қўшиқ учун суратга олинаётган клип трек жанрида.
Таронанинг сўзи Аҳад Қаюмнинг қаламига мансуб. Мусиқасини эса хонанданинг ўзи басталаган. Унга Султонали Раҳматов мусиқий сайқал берган. Фаҳриддин Ўтбосаров режиссёрлигидаги мазкур клип тез кунда оммага тақдим этилади. Ҳозирча, биздан йироқлашмаган ҳолда, янгиликларни кузатишда давом этинг.