Байрамингиз муборак бўлсин Ватанимиз ҳимоячилари!
Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 24 йиллиги, 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан сизларни ва бугунги кунда миллий армиямиз сафларида мураккаб ва масъулиятли вазифани, Ватан олдидаги ўзининг муқаддас бурчини шараф билан адо этиб, мардлик ва жасорат намунасини кўрсатиб келаётган барча ҳарбий хизматчиларни чин қалбимиздан табриклаймиз!
Сиз бор экансиз кўнглимиз тўқ, юртимизда бунёдкорлик давом этади, байрамлар, тўйлар бир бирига уланиб кетади. Шундай экан сизларга мустаҳкам соғлиқ, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги олижаноб фаолиятингизда ютуқ ва зафарлар, куч-ғайрат, оилаларингизга бахт-у саодат, файз-у барака тилаймиз.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин, азиз ҳарбийлар, Ватанимиз ҳимоячилари!