Муниса Ризаевадан йилнинг илк премьераси
Сана: 04.01.2016
4261
қайноқ
Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Муниса Ризаева бугун ўзининг “Манбоп” номли қўшиғини юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари орқали халқимизга тақдим этиб, янги йилнинг илк премьера лойиҳаларини очиб берди. Бу композиция унинг яккахон концерт дастурида илк бор жаранг сочганидаёқ тингловчиларини топиб улгурган эди. Муниса Ризаева ижросидаги “Манбоп” таронаси ёш бўлишига қарамай, кўпгина ютуқларга эришиб келаётган Шахбоз ва Наврузнинг сўзи ва мусиқаси билан яратилган. Аранжировкаси устида Жасур Бадалбоев иш олиб борган. Айни дамда бу қўшиққа Наримон Султонхўжаев билан ҳамкорликда видеоклип тасвирга олинмоқда. Тез кунда сайтимиз орқали биринчилар қаторида видео асардан баҳра олишингиз мумкин. Ҳозир эса таронани тингланг ва баҳо беринг.