Шоҳжаҳон Жўраевдан ваъда қилинган клипни қарши олинг

Сана: 04.01.2016 2965

Шоҳжаҳон Жўраевдан ваъда қилинган клипни қарши олинг

Ўзига хос услуби ва нодир овози билан мухлислар эътиборини қозониб, халқимизнинг меҳр-муҳаббатига сазовор бўлган хонанда Шоҳжаҳон Жўраев яқиндагина “Тилло узук” таронасига видеоклип тасвирга олдиргани ҳақида хабар берган эди. Шуҳрат Мавлонов режиссёрлигида яратилган видео асар бугунги кунга келиб тайёр бўлди ва омма эътиборига ҳавола қилинмоқда. 

Шоҳжаҳон Жўраевдан ваъда қилинган клипни қарши олинг

Унда бош ролни истеъдодли актриса Муқаддас Саъдуллаева ижро этган. Мусиқий асарнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Аҳад Қаюмнинг қаламига мансуб. Мусиқасини Шоҳжаҳон Жўраевнинг ўзи басталаган. Шунингдек, Темур Раҳмонов томонидан аранжировкаси амалга оширилган. Марҳамат мазкур клипни томоша қилинг ва ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol