Ўктам Ҳакимов янги ғоя ва ўзгача шижоат билан ўзбек эстрадасига қайтди
Охирги 10 йилда Ўктам Ҳакимовнинг ижодида янгилик деярли бўлмади. Бироқ, шу йилнинг куз фаслида унинг янги клипи телеэкранлар юзини кўрди. 2015 йилнинг октябрь ойида хонанданинг “Менинг ўлкам” номли қўшиғига ишланган видеоклипини халқимизга намойиш қилди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозимки, жорий йилнинг июль ойида Тошкент шаҳрининг марказида Вокал мактабининг фаолиятини йўлга қўйган. Айни дамда иқтидорли ёшлар ўртасида танлов ҳам эълон қилинган бўлиб, ғолибга бепул ўқиш ва қўшиқ ёзиш имконияти тақдим этилади. Ўктам Хакимов шу кунгача 3 та альбом ва 80дан ортиқ ўзбек, рус, тожик, инглиз ва италян тилларида қўшиқлар яратган. Уларнинг ичида энг таниқлилари “Исмигул”, “Холи бор”, “Айт”, “Ой юзли” ва бошқалар. Айни дамда янги 2016 йил сотувга чиқиши кутилаётган альбоми устида иш олиб бормоқда.