Улуғбек Раҳматуллаевнинг яккахон концерт дастури чипталари тугади

Сана: 26.10.2015 3915 қайноқ

Улуғбек Раҳматуллаевнинг яккахон концерт дастури чипталари тугади

Эстрадамизнинг ёрқин намоёндаларидан бири Улуғбек Раҳматуллаевнинг яккахон концерт дастурига ҳар йили чипта муддатидан анча олдин сотиб бўлинади ва мухлислар учун муаммога айланади. Бу эса хонанданинг самарали ижод қилиб, халқимиз қалбидан жой эгаллаб, улар ишончини оқлаб келаётганидан дарак беради. Жорий йилда ҳам унинг концерти чипталари тўлиқ сотиб бўлинди. Бу ҳақида Улуғбек Раҳматуллаев инстаграм ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида эълон қилди. Бир неча йилдан буён унинг концерти чипталари дастур олди муаммога айланиб келаётганидан хабардор бўлганлар ўз ҳаракатини қилиб, чипталик бўлишди. Чипта сотиб олишга улгурмаган мухлислар эса кейинги йилни кутишига тўғри келади.

 

Улуғбек Раҳматуллаевнинг яккахон концерт дастури чипталари тугади

Биз эса Улуғбек Раҳматуллаевнинг концерт дастурига омад тилаймиз. Ҳар доим халқимиз ардоғидаги хонанда бўлиб қолишларига тилакдошмиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol