Будурдан янги тарона “Жага”

Сана: 23.10.2015 2759

Будурдан янги тарона “Жага”

Ёш бўлишига қарамай, ўз интилиши ва истеъдоди билан халқимиз назарига тушаётган умидли хонанда Будур янги ғоялар устида иш олиб бормоқда. Бир нечта композициялар айни дамда тайёр бўлди.  “Жага” деб номланган қўшиғи ҳам шулар жумласидандир. 

Будурдан янги тарона “Жага”

Мазкур мусиқий асар бугун “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали тақдим этилди. Қўшиқ мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Тингловчилар томонидан билдирилган ижобий фикрлар Будурни янада ўз устида ишлаб, юқори чўққиларни забт этишида куч ва қувват бағишласа ажаб эмас.

Будурдан янги тарона “Жага”

Маълумотларга қараганда, Будур “Жага” композициясига видеоклип суратга олишни режалаштирган. Ҳозирги кунда унинг ғояси устида бош қотиришмоқда. Шундай экан, янгиликларни кузатишда давом этинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol