“Жаннатмаконим менинг”

Сана: 23.10.2015 3058

“Жаннатмаконим менинг”

Эстрада оламида самарали фаолият олиб бориб, аллақачон халқимиз назарига тушган, “Ниҳол” мукофоти совриндори Малика Эгамбердиева маълумки, октябрь ойининг сўнгги кунларида “Истиқлол” санъат саройида ўзининг жонли ижродаги яккахон концерт дастурини тақдим этади. Ҳозирги кунда мазкур дастурга хонанда катта тайёргарлик кўрмоқда. Ёш бўлишига қарамай, жонли ижрода куйлаб, икки кун мобайнида мухлисларини хушнуд этишни ният қилган Малика Эгамбердиева имтихондан қандай ўтар экан? Буни концерт давомида билиб оламиз.

Эслатиб ўтамиз, концерт 30-31 октябрь кунлари, соат 19:00да “Истиқлол” санъат саройида  жонли ижрода бўлиб ўтади. Ундай экан, ушбу дастурдан батафсил маълумот ва ёрқин фотосуратларни кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol