Амира Алибековадан янги тарона премьераси “Нетай”

Сана: 21.10.2015 2748

Амира Алибековадан янги тарона премьераси “Нетай”

Санъатимизнинг яна бир истеъдодли ва хушовоз хонандаси Амира Алибекова янги ғоялар, тароналар ва видеоклиплар устида иш олиб бормоқда. Айни дамда бир қатор композициялар тайёр. Улардан бири бугун “Ўзбегим Таронаси” радиосининг премьера лойиҳаси орқали тақдим этилди. “Нетай” деб номланган мазкур мусиқий асар тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Қўшиқнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Нодир Азимовнинг қаламига мансуб. Мусиқаси эса Нажот Агзамов томонидан басталанган. Аранжировкаси устида Жасур Абдураҳмонов ҳамда Серж Маршел иш олиб борган.

 

Амира Алибековадан янги тарона премьераси “Нетай”

Маълумотларга қараганда, бу таронага клипмейкер Тимур Примкулов режиссёрлигида видеоклип яратиш режалаштирилган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Амира Алибекова кутилмаган дуэт қўшиқ тайёрламоқда. Унинг дуэтдоши эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов. Тез кунда “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали премьера қилиниши кутилаётган ушбу қўшиқнинг номи сир ҳозирча тутилмоқда. Мазкур дуэт ҳақида батафсил маълумотни тез орада тақдим этамиз. Айни дамда эса, Амира Алибекова ижросидаги “Нетай” қўшиғини тингланг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol