Мафтункор Шаҳзода қозоқ тилида қўшиқ куйлади!
Шоу-бизнес оламида ўз интилиши, меҳнатлари ҳамда самимийлиги билан халқимиз муҳаббатига сазовор бўлган ва бугунги кунда нафақат ёшларнинг, балки катталарнинг севимли хонандасига айланган бетакрор Шаҳзода кутилмаган тарона билан мухлисларини хушнуд этишга аҳд қилди. У қозоқ тилида қўшиқ куйлади. “Аяла” деб номланган мазкур композиция “Ўзбегим Таронаси” радиосининг премьера лойиҳаси орқали жаранг сочди. Тингловчилар томонидан кутилганиданда аъло даражада қарши олинган бу мусиқий асар Саликов Медет томонидан яратилган.
Саликов Медет Қозоғистонлик таниқли шоир ва бастакор ҳисобланади. Бу санъат вакили Шаҳзоданинг ижодини доимий кузатувчиларидан бирига айланган. У интернет орқали Шаҳзода билан боғланиб, бир нечта тароналарини юборган. Улар ичидан хонандага “Аяла” қўшиғи манзур келди ва уни ижро этди.
Маълумки, Шаҳзоданинг ижодини нафақат юртимизда, балки, қўшни ва европа мамлакатларида катта қизиқиш билан кузатиб боришади. Бундан келиб чиқиб шуни алоҳида айтиб ўтишимиз жоизки, мафтункор Шаҳзоданинг “Аяла” композицияси Қозоғистонлик мухлислари учун ҳам олтин кузда муносиб туҳфа бўлади. Айни дамда сиз хонанданинг қозоқ тилида куйланган таронасини сайтимиз орқали тинглаш ва баҳо бериш имконига эгасиз.