“Мана қара келди”

Сана: 29.09.2015 3480

“Мана қара келди”

Шоу-бизнес оламига кириб келганига кўп бўлмаган бўлсада, ўзининг ёқимли овози, истеъдоди билан халқимизнинг назарига тушаётган ёш ва умидли хонанда Жавоҳир Содиқов сўнги кунларда янгиликлар яратиш билан банд. Ҳар бир ижод маҳсулига алоҳида масъулият билан ёндашаётган ижодкорнинг бир нечта қўшиқлари тайёр бўлди ва улардан бирини бугун Ўзбегим Таронаси радиоси орқали тақдим этди.

“Мана қара келди”

“Мана қара келди” деб номланган мазкур қўшиқ тингловчилар томонидан ижобий фикрлар билан қарши олинди. Ҳар бир композицияси устида ўзи ишлайдиган Жавоҳир Содиқов ушбу қўшиғини ҳамкорликда яратди. Мусиқий асарнинг сўзи ва мусиқаси Азамат Отажоновга тегишли. Аранжировкасини эса Ренат Собиров амалга оширган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Хонанда берган маълумотларга кўра яна бир композиция деярли тайёр. Айни дамда видеоклип ғояси устида бош қотирмоқда. Бу ҳақида батафсил тез кунда сайтимиз орқали билиб олишингиз мумкин. Ҳозир эса Жавоҳир Содиқов ижросидаги “Мана қара келди” таронасини тингланг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol