Авазбек Алимовдан баҳорий кайфият.

Сана: 20.02.2014 3504

Ўзбекистон  Республикасида хизмат кўрсатган артист Авазбек Алимов  тез кунда муҳлисларига “Севгилим” номли  қўшиқни тақдим этади.

 

Матни Тохир Муҳаммад тамонидан битилган, мусиқасини Рустам Тўлашев яратган  мазкур тарона сокин наволарга бой бўлиб,  дилларга ажиб туйғуларни йўлласа ажаб эмас. Мазкур ижод маҳсули баҳор фаслига  ёқимли туҳфа бўлади. Айнан шу қўшиққа клип суратга олиниши ҳам режалаштирилган. Эхтимол, Ёдгор Носировнинг  маҳоратидан  ана шу қўшиқ ёрдамида яна бир карра баҳра олармиз.

Шунингдек, Авазбек Алимов  янгиланиш фаслига яна иккита янги  совға ҳозирлаяптилар. Энг сара хит қўшиқларни ўз ичига олган аудиоальбом ҳамда қизиқарли сюжетларга, ёрқин лаҳзаларга  бой клиплар жой олган видеоальбом сизга янада кўтаринки кайфият бағишласа ажаб эмас. Оҳангмедиа  томонидан тайёрланаётган бу туҳфалар нафақат мусиқа жавонингизни, балки қалбингизни ҳам шодликка тўлдириб туради деган умиддамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol