Латофатли Лола Самарқанддаги мухлисларини хушнуд этди
Ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи латофатли Лола 4-сентярбь куни бир нечта ҳамкасблари билан бирга Самарқандга йўл олди. Хонанда шу куни туғилган куни бўлишига қарамай халқимиз хизматига ошиқди. Самарқандда ўтказилган мустақиллигимизнинг 24 йиллиги муносабати билан “Нима қилдик Ватан учун?” шиори остида бўлиб ўтган фестивалда бир қатор ҳамкасблари билан бирга иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоят ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир доирасида туман ва шахарлардаги истироҳат боғлари, махаллаларда истеъдодли ва хушовоз хонандалар иштирокида концерт дастурлари намойиш этилди.
Туманларида ўтказилган тадбирдан сўнг, Самарқанд шахрида ҳам галаконцерт бўлиб ўтди. Унда латофатли Лола фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Севимли хонандангиз Лола бир нечта туҳфалар тайёрламоқда. Улардан бири “Севгимсан” композицияси бўлиб, тез кунда мухлислар эътиборига тақдим этилади. Демак, кузатишда давом этинг.