“Куёв жўра” фильмининг намойиши бўлиб ўтди
Куни кеча пойтахтимизда жойлашган Алишер Навоий киносаройида режиссёр Иқбол Мелиқўзиевнинг “Куёв жўра” номли кинокомедиясининг намойиши бўлиб ўтди. Мазкур кинопремьерага фильм ижодкорларининг дўстлари, яқинлари, кино ихлосмандлари ташриф буюришди. Тақдимотни ёш ва истедодли актриса Шахзода Муҳамедова ҳамда Анвар Азимов олиб боришди. Кино ижодкорларни ва томошабинларни тақдимот бошида Диёр Маҳкамов ва Азиза Низомова, ёш ижодкор Жаҳонгир ўз қўшиқлари билан хушнуд этишди. Ана ундан сўнг ижодий жамоа саҳнага таклиф этилди ва бир бир таништирилди. Бадиий қисм сўнгида фильм режиссёри Иқбол Мелиқўзиев барча ташриф буюрган томошабинларга, шунингдек қўллаб қувватлаганларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Картина намоёиши бошланди. Кинокомедияда холаваччасига уйланиши учун ёрдам бериб, унга куёв жўралик қилган Қаҳҳор бу масъулият нақадар қийин эканини тушуниб етади. Қанча ҳаракат қилмасин, натижаси бўлмайди. Шунингдек, ўзганинг қалбига мажбурлаб кириб бўлмаслиги, ташқи кўринишни ўзгартиргсада ички дунёси ўзгармаслиги, кўринганинг каби бўл ёки аслинг каби кўрин иборалари қанчалик тўғри эканлигига фильм давомида амин бўласиз.
Эслатиб ўтамиз, мазкур картинада Шахзода Муҳамедова, Асқар Ҳикматов, Зуҳра Солиева, Шоҳида Узоқова ва бошқалар иштирок этишган. Сценарий муаллифи Жаҳонгир Аҳмедов. Ушбу кинофильмни юртимизнинг барча кинотеатрларида томоша қилишингиз мумкин.