2015 МАЙ-ИЮЛЬ ОЙЛАРИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КЛИПЛАРИ ТОП-5 ТАЛИГИ
Бугунги кунда томошабинлар эътиборига ҳавола этилаётган клиплар орасида энг севимлилари қайси эканлигини билишни истайсизми? Мазкур рейтингимиз энг кўп томошабин жалб қилган клиплардан ташкил топган. Топ-5 талик рейтингимиздан май, июнь, июль ойида YouTube интернет видеохостинг хизматига жойлаштирилган видеоклиплар жой олган.
Топ-5 рейтингимизнинг бешинчи поғонасидан 6-май куни жойланган Жасур Умиров ижросидаги “Вай-вай” таронасига ишланган видеоклип ўрин олди. Ушбу видеомаҳсулот жойланган санасидан бошлаб, бугунги кунга қадар 575 мингдан зиёд томошабин эътиборини тортган. Ушбу видеоклип сюжети кўпчиликка манзур келган. Унда жасур Уимров бор иқтидорини яна бир бор намоён этган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ва латофатли хонанда Дилсўз ижросидаги “Соғинди юрак” видеоклипи 24-май куни You tube видеохостингига жойланган бўлиб, бугунги кунга қадар ушбу видео асардан 305 мингдан ортиқ томошабин баҳраманд бўлган. Бу кўрсатгич билан “Соғинди юрак” дуэти 4-поғонани забт этди.
Энг яхши клиплар топ 5 талигининг қоқ марказини Муниса Ризаева “Ёнар” видеоклипи билан банд этди. 22-май куни жойланган бу клипдан 415 мингдан ортиқ мухлис баҳраманд бўлган. Ўзига хос ижро услуби ва маҳорати билан ушбу видео асар халқимизга манзур келгани барчага маълум. Агар сиз бу видеоклипни ҳали ҳам томоша қилмаган бўлсангиз, унда сайтимиз бундай имкониятни сизга тақдим этади.
2-ўринни Шохруҳхоннинг “Комила қиз” таронасига ишланган видеоклип банд этди. 13-июль куни You tube видеохостингига жойланишган бўлсада,қисқа фурсатда 325 мингдан ортиқ мухлислар эътиборини тортган бу видеомаҳсулот барчанинг қалбидан чуқур жой эгаллаб улгурган. Шохруҳхон ҳар бир ижод маҳсулига алоҳида ёндашиб, кутилмаган сюжетга бой асар яратишни хуш кўради. “Комила қиз” видеоклипи ҳам ана шундай ижод маҳсулларидан биридир.
Ваниҳоят 1-ўрин. Шаҳзода ва Божалар ижросидаги “Мақтанчоқ” клипи 19-июль куни You tube видеохостингига жойланганлигига қарамай 730 мингдан ортиқ мухлислар эътиборини тортган. Қисқа муддат ичидаги бу кўрсатгич икки ижодкор ҳамкорлигининг натижаси аъло даражада деганидир. Ўзига хос сюжетдан иборат бу видеоасарни томоша қилмаган мухлиснинг ўзи бўлмаса керак. Агар улгурмаган бўлсангиз унда шошилинг.