Кўчанинг боласи
Ўзбек кино оламида яна бир янги фильм суратга олинди.
“Кўчанинг боласи” деб номланган бу картина драма жанрида бўлиб, мавзу жиҳатидан ҳам, актёрлар ансамблидан ҳам томошабинни ўзига жалб эта олади. Унда эл севган актёрлар ва актрисалар такрорланмас образларни яратишган.
Фильмда бош ролларни Беҳзод Муҳаммадкаримов, Мирза Азизов, Алишер Усмонов, Шахзода Мухамедова, Бобур Йўлдошев, Учқун Тиллаев, Яйра Абдуллаева, Аҳад Қаюм ва бошқалар ижро этишган. Талъат Мансуров ва Диёр Адашев операторлигида тасвирга олинган бу картинанинг режиссёри ким эканини ошкор эта олмаймиз. Шунга қарамай “Кўчанинг боласи” фильмининг суратга олиш жараёнидан қизиқарли фоторепортажни тақдим этамиз.
Ушбу кино асар тўғрисидаги батафсил маълумотни кейинги янгиликларимизда тақдим этамиз. Шундай экан, биздан йироқлашманг ва кузатишда давом этинг.